Мундарижа

Мундарижа

Аввал тушунишга, кейин тушунилишга интилмоқ

Мундарижа

Агар мижозингиз бирон сабаб туфайли жаҳли чиқиб норозилик билдираётган пайтда вазиятни юмшатиш учун қандай ёндашган ва унга нима деган бўлар эдингиз? Нега ўзини соҳасида билими жуда кучли бўлмаса ҳам баъзи ҳамкасбларингиз лавозим поғоналарида тезроқ кўтарилишади? Нега ишдаги бирон муаммога сизнинг назарингиздаги энг зўр (техник) ечим бўлишига қарамасдан уни амалда ошириш сиз кутганингиздан кўра кўпроқ вақт олади? Агар ушбу саволларга жавобларни билмоқчи бўлсангиз, мақолани ўқишда давом етинг.

Профессионал кўникмалар одатда “қаттиқ” (русчада “твердые навыки”, инглизчада “hard skills”) ва “юмшоқ” (“гибкие навыки”, “soft skills”) кўникмаларга бўлинади. Биринчиси одатда таълим муассасаларида ёки Интернет тармоқларида ўрганилса, иккинчисини ўрганишга асосан ҳаётий ва иш тажрибаси орқали еришилади. Биринчисини миқдорини осон аниқлаш мумкин (масалан, бирор малакага еришганлик ҳақида диплом ёки сертификат), иккинчисини эса кўпроқ иш жараёнида кузатиб баҳолаш талаб қилинади. Масалан, юмшоқ кўникмалар турига муомала ва мулоқот маданияти, фикрни сотиш қобилияти, етакчилик, муаммони ечиш, жамоада ишлаш, вақтни бошқариш, иш жараёнидаги низоларни ҳал қилиш кабилар киради.

Мулоқот сифатини ошириш учун саволларни қандай бериш ва суҳбатдошни фаол тинглаш жуда муҳимдир. Масалан, савол берилгандан сўнг жавобни диққат билан ешитиш ўрнига кўпинча кейинги савол ёки фикрни бериш ўйи билан банд бўламиз. Агар жавобига қараб, масалан, аниқлаштирувчи саволлар билан давом етилса, суҳбатдош ўзини “ешитилаётганини” англайди, суҳбатдоши “ҳозир бўлиб” турганини кўради. Бу эса, ўз ўрнида, суҳбатдошларни ўзаро “боғланиш” ва ишончини ошириш га ёрдам беради.

Суҳбатлашганда яна бир эътибор бериладиган муҳим жиҳатлардан бири – уни асосий мазмунига ўтишдан аввал суҳбатдошни шу мавзудаги мулоқотга қанчалик тайёр эканлигини аниқлаб, шунга мос келадиган ёндашувни қўллашдир. Масалан, жаҳли чиқиб турган харидорга, шошиб турган укага ёки тушкунликда юрган ҳамкасбга бир хил тарзда мурожаат қилиб бўлмайди. Суҳбатни олдин ҳол-аҳвол сўраб, эмпатия кўрсатиб ёки нейтрал мавзулардан бошлаш мумкин. Бундан ташқари, инсоннинг қадриятлари, маданияти, ўзаро муносабати ва ҳис-туйғулари каби омиллар ҳам конструктив мулоқот қилишда муҳим ўрин тутади.

Инсоннинг ҳар қандай эмоцияси ўзича тўғри бўлгани учун мулоқотни асосий қисмига ўтишдан олдин албатта шу “кўринмас” қатламини инобатга олиш керак. Очиқ савол берганда (Нима? Қандай? Нега? Қачон?) жавобни диққат қилиб ешитиш, орада қисқача нимани тушунилганини қайтариш ёки хулоса қилиш, аниқловчи қўшимча саволлар бериш мумкин. Бу суҳбатдошнинг эмоционал ҳис-туйғуларини барқарорлаштиради ва кейинчалик фойдали (конструктив) диалогни олиб боришга ёрдам беради.

Юмшоқ кўникмаларни ривожлантириш учун ҳар биримиз ўз устимизда тўхтовсиз ишлаб боришимиз талаб етилади. Биринчи навбатда, ўзимизни танқидий ўрганиб, кучли ва заиф томонларимизни аниқлашимиз лозим. Шундан сўнг, заиф томонларимизни кучайтириш ва кучли томонларимизни янада сайқаллаш учун амалий қадам ташлашимиз мумкин. Бундай кўникмаларга ега бўлиш эса нафақат иш фаолиятимиздаги муваффақиятiмизга, балки кундалик ҳаётимиздаги муносабатларимизни яхшиланишига ҳам хизмат қилади.

Юқоридагиларни умумлаштириб айтганда, юмшоқ кўникмалар бизнинг муваффақиятли ва бахтли ҳаёт кечиришимизда жуда катта аҳамиятга ега. Ҳар биримиз бу кўникмаларни мунтазам ривожлантириб боришимиз ва уларни амалда қўллаб ўрганишимиз лозим. Шунда биз нафақат профессионал фаолиятимизда, балки шахсий муносабатларимизда ҳам янада кўпроқ ютуқларга ериша оламиз. Юмшоқ кўникмаларни ривожлантириш узоқ ва узлуксиз жараён бўлиб, бу йўлда қунт ва сабот билан ҳаракат қилиш талаб етилади. Бироқ, бу саъй-ҳаракатларимиз ўз самарасини бериши шубҳасиз - биз ўз ҳаётимизни янада мазмунли, фаровон ва бахтли қила оламиз.

Телеграм канал
Агар ушбу мақола сизга фойдали бўлган бўлса, уни ҳамкасбларингиз ва дўстларингиз билан улашинг. Тежамкор ишлаб чиқариш, лойиҳа бошқаруви, таъминот занжирлари, самарадорлик ва шахсий ривожланиш мавзуларида кўпроқ маълумот олиш учун бизнинг “Microblog” Телеграм каналимизга аъзо бўлинг.

Искандар Махмудов

Искандар Махмудов

🔧 Саноат муҳандиси ва консультант | 💼 15+ йиллик халқаро тажриба | 📈 Бизнес самарадорлиги | 🌐 https://makhmudov.net | Telegram: @leanuz